Ўзбекистон 30 та давлатдан сут маҳсулотларини импорт қилган
Фото: Архив сурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатлардан 22,3 минг тонна сут маҳсулотларини импорт қилган.
Сут маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,4 минг тоннага ошган.
7 ойида Ўзбекистон энг кўп сут маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:
— Россия – 8,4 минг тонна;
— Беларус – 3,8 минг тонна;
— Эрон – 3,8 минг тонна;
— Қозоғистон – 3 минг тонна;
— Литва – 627 тонна;
— Франция – 591 тонна;
— Туркия – 437 тонна;
— Финляндия – 247 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг