“Oʼzbekiston 24” телеканалининг хориждаги биринчи мухбирлик пункти Остона шаҳрида очилди
Фото: “Дунё” АА
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасида “Oʼzbekiston 24” телеканалининг Остона шаҳридаги мухбирлик пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Дунё” АА хабарига кўра, тадбирда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги, Россия, Ҳиндистон дипломатлари, “Хабар 24”, “ТАСС”, “МИР” телеканаллари ва агентликларининг ушбу давлатдаги мухбирлари, “РИА Новости”, “Литер”, “Инфозакон”, “Новое поколение”, “Человек и закон” сингари ОАВ ва Остона шаҳридаги Ўзбек этно маданий маркази вакиллари иштирок этишди.
“Oʼzbekiston 24” вакиллари Беҳзод Ҳамидхўжаев ва Бекзод Аҳмедов меҳмонларга таништирилди. Мазкур телеканал Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш йўлида фаолият олиб бориши, икки қардош халқларнинг турли урф-одатлари, маданий-гуманитар, спорт ва бошқа тадбирларни кенг ёритиб бориши маълум қилинди.
“Oʼzbekiston 24” телеканалининг Остона шаҳрида очилган хориждаги биринчи мухбирлик пункти чинакам тарихий воқеа сифатида баҳоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг