Ўзбекистон 24 та хорижий давлатдан чой импорт қилган

12:22 24 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
786 0

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон 24 та хорижий давлатдан қиймати 35 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 26,1 минг тонна чой импорт қилган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда импорт улуши қарийб 3 млн. АҚШ долларига камайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган ўн ой мобайнида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 20,2 минг тонна

Кения – 2,4 минг тонна

Вьетнам – 1,2 минг тонна

Эрон – 697,8 тонна

Ҳиндистон – 379,6 тонна

Индонезия – 356,0 тонна

Шри-Ланка – 324,5 тонна

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонда 23,5 минг тонна чой ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер