Ўзбекистон 20,5 минг тонна помидор экспорт қилди

16:24 09 Май 2021 Иқтисодиёт
1217 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 1-чораги давомида қиймати 15,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 20,5 минг тонна помидор экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5,5 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган давлатлар:

Россия – 11,7 минг тонна

Қозоғистон – 5,9 минг тонна

Қирғиз Р. – 2,1 минг тонна

Тожикистон – 766,2 тонна

Афғонистон – 12,0 тонна

Украина – 3,4 тонна

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер