Ўзбекистон 2025 йилда 10,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган араб хурмоси импорт қилган

11:19 19 Февраль 2026 Иқтисодиёт
419 0

2025 йилда Ўзбекистонга 19 та давлатдан қиймати 10,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 13 983 тонна араб хурмоси импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўтган йилда Ўзбекистонга энг кўп араб хурмоси етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:

  • Эрон – 11 минг тонна;
  • Тунис – 809,6 тонна;
  • Туркия – 416 тонна;
  • Саудия Арабистони – 327,9 тонна;
  • Қозоғистон – 229 тонна;
  • Озарбайжон – 223,5 тонна;
  • БАА – 216,9 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 768,7 тонна.

Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 3,4 минг тоннага ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер