Ўзбек-тожик чегарасида «омикрон» туфайли назорат кучайтирилди
Ўзбек-тожик чегарасида «омикрон» сабабли назорат кучайтирилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга келаётган фуқаролар ПЗР тестидан ўтиши ва 14 кун давомида карантинда бўлиши керак.
Айни пайтда Патар, Фотиҳобод, Саразм чегара пунктлари ҳамда Хўжанд халқаро аэропортида тиббиёт ходимлари кечаю кундуз навбатчилик қилмоқда, – дейди Сўғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мажнун Орипов.
Бундан ташқари, Тожикистон кириш назоратини кучайтирди. Қайд этилишича, Somon Air коронавирус учун тест натижаларини мажбурий тақдим этишни жорий қилган.
Энди чипта беришда сиз ПЗР тестини кўрсатишингиз керак. Фақат 3 ёшгача бўлган болалар коронавирус учун тестдан озод қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг