«Ўзавтосаноат» тизимида маҳсулотлар таннархини 2,6 фоизга пасайтириш чоралари кўрилади

18:10 03 Август 2021 Иқтисодиёт
952 0

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида иккинчи ярим йилликда йирик тармоқ саноат корхоналарида 86 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш зарурлиги қайд этилди. Жумладан, «Ўзбекнефтгаз» мутасаддиларига 9 ой якуни билан 25,4 миллиард куб метр ва йил охиригача – 34,1 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқаришни таъминлаш вазифаси берилди.

«Ўзавтосаноат» тизимида инвестиция дастурига асосан 11 та лойиҳа доирасида жами 153 миллион долларлик маблағларни ўзлаштириш, маҳсулот таннархини 925 миллиард сўмга ёки 2,6 фоизга пасайтириш, экспорт ҳажмини йил якунига қадар 385 миллион долларга етказиш ёки 1,7 баробарга ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, «Минск трактор заводи»дан келаётган тракторларнинг маҳаллийлаштириш даражасини йил охирига қадар 25 фоизгача етказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер