Озарбайжон НАТО давлати билан ҳарбий таъминот бўйича шартнома имзолади

18:07 23 Июль 2025 Дунё
365 0

Фото: mod.gov.az

Озарбайжон ва Туркия ҳарбий хавфсизлик, логистик қўллаб-қувватлаш ва таъминот бўйича шартномалар имзолади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

«Истанбулда Озарбайжон ва Туркия мудофаа вазирлари Закир Ҳасанов ва Ясар Гулернинг учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳарбий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича англашув меморандумини имзоладилар», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ва Туркиянинг учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарувчи «Байкар» компанияси ўртасида ҳам логистика қўллаб-қувватлаш ва таъминот бўйича шартнома имзолаган.

Шу йилнинг 22 июль куни МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин Озарбайжон Туркия каби иттифоқчи давлатларнинг ташқи ёрдамига ҳаддан ташқари умид боғлаётганини, бироқ тез орада ўз хатоларини тушуниб, Россия билан муносабатларни яхшилашини айтган эди.

«Туркия ҳақиқатан ҳам Бокуга Арманистон билан қарама-қаршиликда ёрдам берган, бироқ айни пайтда у халқаро майдонда жиддий ўйинчи бўлиб, мақсад ва вазифалари, дўстлари ва душманлари тез-тез ўзгариб туриши мумкин», — дейди Жарихин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер