Ўттиз ёшида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлди
Фото: Саминжон Ҳусанов / Халқ сўзи
Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Ёрқишлоқ маҳалласида яшовчи Маҳмуда Юсупова 30 ёшни қаршилаган бўлса-да, ҳалигача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга эмас.
– Билмадим, оиладаги эътиборсизликми ёки беқунтликми, мен ва укам шу пайтгача “метрикасиз” яшадик, - дейди Маҳмуда. – Бироқ “қаторда бор, саноқда йўқ” бўлиб юришнинг ҳам заҳматлари кўп экан.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судида опа-уканинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш юзасидан мурожаати ўрганиб чиқилди. ДНК таҳлиллари асосида уларнинг таваллудини қайд этиш ҳақида қарор чиқарилди.
Опа-укалар расмий ҳужжатлари Жалақудуқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан тантанали топширилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг