ОТМларда анъанавий таълим қачондан бошланади?

19:25 21 Сентябр 2020 Жамият
4685 0

Олий таълим муассасаларида аънавий таълим қачондан очилади? 

Ушбу саволга Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов жавоб берди.

«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда. Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳам анъанавий таълимни соғинган. 

Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти», деди Абдували Холиқов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер