ОТМга кириш тест синовлари қачон бошланиши маълум қилинди
Аввалроқ, тест синовлари 28 июлга қадар (15 кун) ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. Бироқ кутилганидан камроқ абитуриентлар ҳужжат топширгани учун тест синовлари 12 кунда тугайдиган бўлди.Охирги тест синови 25 июлда ўтказилади. Бундан кўриниб турибдики, мандат ҳам вақтлироқ чиқади.
Билимни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, жорий йилда ҳам тест синовлари 2 сменада ўтказилади.
1-смена: соат 08:00 да;
2-смена: соат 15:00 да бошланади.
«Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди», дейилади хабарда.
Агентлик шунингдек, тест синовлари бошланишига саноқли кунлар қолганлиги боис абитуриентлардан ўзларига тегишли «Абитуриент рухсатномаси»ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўраган.
Бундан ташқари, абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1 ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Яъни улар 1-смена учун соат 06:30 да, 2-сменага эса соат 13:30 да тест ўтадиган жойга келиши керак.
Абитуриентлар тест синовига 2 та ҳужжат олиб боришлари лозим:
- паспорт ёки ID-карта;
- абитуриент рухсатномаси.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг