ОТМ ошхоналари арзон нархларда ижарага берилади

17:44 09 Сентябр 2022 Жамият
1440 0

Иллюстратив фото

Талабалар учун арзон ва сифатли овқатланишни ташкил этиш учун ОТМ ошхона ва буфетлари камида 2 йиллик тажрибага эга тадбиркорларга бино ва иншоотлар ҳамда жиҳозлар ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади.

Бунда, тадбиркорларга:

— талабалар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ҳамда уларни арзон нархларда сотиш;

— озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;

— озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда озиқ-овқат хом ашёсини сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиш мажбуриятлари юклантилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер