Ўтган ойда қайси мева-сабзавотлар нархи ошди?
Миллий статистика қўмитаси февраль ойида қайси мева-сабзавотлар нархи ошгани тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, ўтган ой давомида айрим мева-сабзавотлар нархларида кўтарилиш кузатилган. Хусусан, помидор нархи 12,1 фоизга, қовоқ 11,7 фоизга, картошка 5,0 фоизга, булғор қалампири 4,2 фоизга, олма 4,1 фоизга, лимон 3,6 фоизга, банан 3,0 фоизга, сабзи ва карам 1,8 фоизга ошган.
Шунингдек, айрим маҳсулотлар нархларида пасайиш ҳам кузатилган. Жумладан, бодринг нархи 13,8 фоизга, мандарин 5,6 фоизга, апельсин 5,4 фоизга, лавлаги 1,7 фоизга ҳамда пиёз нархи 0,9 фоизга пастлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг