Ўсмирлар Олимпиадасида ўзбекистонлик дзюдочи олтин медални қўлга киритди, гимнастикада — бронза!

10:01 11 Октябр 2018 Спорт
994 0
Фото: МОҚ

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунига келиб Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси дастлабки олтин медални қўлга киритди.

Дзюдо бўйича микс баҳсларида ҳамюртимиз Жайҳунбек Назаров Хорватия, Белорусь, Италия, Мексика, Венесуэла ва Хитой Тайпейи вакиллари билан битта жамоада ҳаракат қилди. «Beijing» жамоаси номидан иштирок этган дзюдочилар финалгача етиб боришди ва ғалаба қозонишди. Шу тариқа ушбу мамлакат спортчилари олтин медалга сазовор бўлдилар.

Ҳамюртимиз финалда испаниялик Хавиер Пенани мағлуб этди. У яккалик баҳсларида чорак финалда айнан унга имкониятни бой берганди. Демак, Жайҳунбек микс баҳсларида ўзига хос реванш олди.

Шунингдек, бошқа бир спортчи қизимиз Индира Ўлмасова спорт гимнастикасининг  микс баҳсларида бронза медали соҳибасига айланди

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида Улуғбек Рашитов (таэквондо, кумуш) ва Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо, бронза) терма жамоамиз ҳисобига медаллар қўшиб қўйишган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер