Осиёда Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги ўйини якунланди
Бугун, 18 ноябрь куни Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Унда Ироқ терма жамоаси ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоасини қабул қилди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган эди. Шу боисдан қитъалараро плей-офф тақдирини ушбу ўйин ҳал қиларди.
Мазкур баҳсда ҳисоб 52-дақиқада очилди. “Ал-Шаржа” футболчиси Каио БАА термасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 14 дақиқа вақт ўтиб, Муханнад Али ҳисобни тенглаштирди.
Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган 17-дақиқада мезбонлар пеналти тепиш имкониятига эга бўлдилар. Ушбу имкониятдан Амир Ал-Аммарий аниқ фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа 2 ўйин натижасига кўра, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган Ироқ терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг қитъалараро плей-оффида Осиё номидан иштирок этадиган бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг