Оромгоҳларни мажбурий сертификатлаштирилиши талаб этилмаслиги белгиланмоқда — қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари вақтда дам олиш масканлари сифатида фойдаланишини ташкил этиш ва бундан олинадиган даромадлари бўйича маълум бир муддатга фойда солиғидан озод этилиши белгиланмоқда. Бундан ташқари, оромгоҳларни мажбурий равишда сертификатлаштирилиши талаб этилмаслиги белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасининг абул қилиниши касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларидан йил давомида самарали фойдаланиш ва уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш орқали уларда болаларга яратиладиган шарт-шароитларни яхшилаш, болаларни соғломлаштириш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда йўлланмалар нархларини барқарорлаштиришга хизмат қилади.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг