Ўрикзорликларнинг энди эътирози йўқ

12:50 16 Апрель 2021 Жамият
596 0

Жондор туманида ўтказилган сайёр қабулларда Ўрикзор қишлоғи вакиллари «Ҳаммаси яхши-ю аммо бир масалада эътирозимиз бор», дея ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти йўқлигидан шикоят қилишарди.

Уларнинг мурожаатлари инобатга олинди. Қишлоқда қўш қаватли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 29-сонли мазкур муассаса 90 ўринга мўлжалланган. Шароитлари жойида. Шинам ва кўркам. Ўрикзорнинг исми жисмига монанд, деган таърифга лойиқ. У 2 миллиард 343 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилди.

Ушбу муассаса ишга тушгач, тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 110 тага етди. Ваҳоланки, 2020 йилга қадар Жондорда бундай масканлар 60 танинг нари-берисида эди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер