Ўқувчиларнинг ижодий ишларини ота-оналар баҳолайди

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган учрашув, семинар, мулоқот ва ҳуқуқий тарғибот ишларида фуқаролар ўртасида солиқ маданиятини юксалтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай тадбир ўқувчи-ёшлар орасида юқори солиқ маданиятини, уларда ватанпарварлик туйғуси ва бурчини, ватандошларига ва давлатга нисбатан ҳурматни шакллантириш мақсадида вилоятнинг барча умумтаълим масканларида ўтказилди.
Вилоятнинг 529 та умумтаълим муассасаларида ҳудудий давлат солиқ инспекциясининг малакали мутахассислари иштирокида 2-11 синф ўқувчиларининг солиққа оид билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳаётидаги солиқларнинг ўрни, солиқларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида кўникма ва тушунчаларини шакллантиришга қаратилган “Очиқ дарслар” ташкил этилди.
Мазкур жараёнда 278 минг 226 нафар ўқувчилар солиқ ҳақидаги ўз қарашларини ижодий иш ёзиш орқали намоён этдилар.
Энг қизиғи, ўқувчилар ишларини ўқитувчилар эмас ота-оналар баҳолайдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад ҳаётимизнинг ана шундан гўзал давом этишида ҳар-бир инсонни фаолликка ва бурчини садоқат билан бажаришга ундашдир.
Бундай тадбирлар вилоятнинг барча академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида давлат солиқ хизматининг малакали ходимлари иштирокида “Очиқ дарслар” шаклида ташкил этилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг