Ўқувчи подшоҳ хазинасини топиб олди
Топилмалар орасида кумуш тангалар, марварид ва тақинчоқлар бор.
Хазинага Болтиқ денгизидаги Германиянинг Рюген оролида тадқиқот ишларини олиб бораётган 13 ёшли ўқувчи Лука Малашниченко ва унинг ўқитувчиси Рене Шон дуч келган. Металл детектор ёрдамида улар аввалига ялтироқ буюм топишди. Маълум бўлишича, бу қадимги кумуш танга экан.
Кейинчалик профессионал тадқиқотчилар оролга археологик экспедиция уюштирдилар. Натижада ҳақиқий хазина – кумуш чақалар, дур, узуклар, билагузуклар, жами 600 та предмет қўлга киритилди.
Тарихчилар ушбу топилма Харальд I Кўктиш номи билан танилган Дания ва Норвегиянинг афсонавий қироли Харальд Гормссонга тегишли эканлигини тахмин қилишаяпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг