Ўқув курси тингловчиларига сертификатлар топширилди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг девонхона мудирлари ҳамда ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлимлари бошлиқлари учун навбатдаги қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курси бир ой давомида 5 та босқич бўйича олиб борилди. Унда республикамиздаги 159 та давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг 276 нафар девонхона мудирлари, ижро интизоми ва мурожаатлар бўйича ишлаш бўлими бошлиқлари малака оширдилар.
Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга махсус сертификатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг