“Оқтом”да янги боғча ўз фаолиятини бошлади

18:14 03 Апрель 2023 Жамият
674 0

Фото: Халқ сўзи

“Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғинида янги мактабгача таълим муассасаси қурилиб, ўз фаолиятини бошлади. Болажонларга туҳфа етилган бино икки қаватли бўлиб, 100 ўринга мўлжалланган. Бунёд этиш ишларига 3 миллиард 733 миллион сўмлик давлат маблағлари сарфланган.

-Бундан беш йил муқаддам туманда 5 та давлат мактабгача таълим муассасаси бўлиб, унда 410 нафар болажонлар тарбияланган, - дейди Фориш туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Собир Ваққосов. -  Ҳозир уларнинг сони 83 тага етиб, 6300 нафардан зиёд ўғил-қизлар қамраб олинди ва уларнинг сони йилдан-йилга ошиб боради.

Янги қурилган мактабгача таълим ташкилотида овқатланиш зали, тиббиёт ва гигена хоналари, мусиқа ва спорт заллари, дам олиш ва ёзги айвончалар барпо этилган. Энди боғчада белгиланган давлат талаблари ва дастурлари асосида, малакали мутахассислар томонидан болажонларга таълим-тарбия берилади.

Толибжон ЭРГАШЕВ,
“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер