Оқсоқоллар ДХМга таклиф этилди

10:55 03 Декабрь 2020 Жамият
813 0

Маҳаллаларда давлат хизматларини олиш ва фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш «Қарши тажрибаси»нинг асосий устувор мақсадларидан биридир.

Шу мақсадда, Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини давлат хизматлари марказига таклиф этилиб, марказ орқали тақдим этилаётган хизматлар тўғрисида, яратилган қулайлик ва имкониятлар билан таништирилди. Бу каби учрашувларда хизматларни масофадан олиш мумкинлигини кўрсатиш, ўргатиш ва оммалаштириш назарда тутилган.

Бу сафарги ўзига хос экскурсияда Қарши шаҳар 3-сектор ҳудудига қарашли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул ходимлари иштирок этишди.

— Аввалги тартиб бўйича яшаш жойи тўғрисидаги маълумотномани маҳалла раислари ёзиб берар эди, — дейди Араловул МФЙ раиси Б.Турабоев. — Ҳозир бу тартиб бекор бўлган. Аммо яқин-яқингача фуқаролар бизга мурожаат қилганда «марказ»дан оласиз десак, овора бўларканмиз-да дейишар эди. Аслида бундай маълумотномани уйидан чиқмаган ҳолда олиш имконияти борлиги ортиқча оворагарчиликдан қутқарар экан. Ҳозир деярли ҳаммада замонавий телефон аппарати бор, интернет алоқа бор. Бу учрашувдан жуда кўп зарур маълумотлар олдик, буни энди маҳалладошларга албатта етказамиз.

Учрашувда иштирок этган маҳалла фаоллари ҳам ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар бериб, «тушунмовчилик» бўлиб туюлган вазиятларга ойдинлик киритиб олиш имконига эга бўлишди.

Масалан, мактабгача таълим муассасасига берилган йўлланма муддати, ёки яшаш жойи тўғрисидаги маълумотнома олиш тартиби, йўловчи ташиш учун лицензия олиш каби хизматлар ҳақида фуқароларда кўпинча тушунмовчилик учраб туриши ҳақида маҳалла раислари ўз фикрларини билдиришди.

— Жамият шиддат билан ривожланмоқда. Биз маҳалла оқсоқоллари сифатида бу жараёндан ортда қолмаслигимиз керак, — дейди Янги Турмуш МФЙ раисаси О.Анорова. — Ёшим катта, интернетни қаердан биламан, деб ўтирсак кўп нарсадан қолиб кетган бўламиз. Мана, давлат хизматларини масофадан туриб олишни, аввало, биз ўзимиз ўрганиб олсак, маҳалладошларимизга ҳам ўргата оламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер