Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

16:38 01 Декабрь 2023 Жамият
495 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.И. ва М.И. фуқаро Ф.Б.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Чирчиқ давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худи шундай, Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. фуқаро М.А.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Фарғона политехника институтига кўчириб бериши эвазига 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Ф.И. фуқаро Э.А.ни Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида, шунингдек, фуқаро У.Х. фуқаро Ш.Қ.ни Қарши шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер