Оқдарёда замонавий иссиқхона бунёд этилди
Оқдарё туманининг Барака массивида тадбиркор Равшан Бурханов раҳбарлигидаги “Samarkand Seoul Trade” МЧЖ қошида умумий майдони 1 гектар бўлган замонавий усулдаги иссиқхона бунёд этилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, мазкур иншоотнинг лойиҳа қиймати 13,4 миллиард сўм бўлиб, шундан 3,5 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ва 980 минг АҚШ доллари хорижий банк кредити ҳисобланади. Иссиқхона қурилиши учун жорий йилнинг биринчи чорагида Жанубий Корея давлатидан асбоб-ускуна ва жиҳозлар келтирилган.
Лойиҳа қуввати йилига 100 тонна сабзавот маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган ушбу иссиқхонада 10 кишини доимий иш ўрни билан таъминлаш кўзда тутилган.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг