Оқ уй АҚШ шатдаунга тайёргарлик кўриш зарурлигини эълон қилди

20:27 13 Январь 2024 Дунё
795 0

Фото: Reuters

Оқ уй АҚШнинг бир қатор департаментларини шатдаунга тайёр бўлиш зарурлиги ҳақида хабардор қилган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда. Агентлик огоҳлантириш сабаби сифатида республикачиларнинг сарф-харажатлар бўйича бўлинишини кўрсатмоқда.

Америка Қўшма Штатлари Бошқарув ва Бюджет бошқармаси, агар ҳукумат молиялашда танаффус бўлса, идоралар қандай ҳаракат қилишлари ҳақида режалар тузишни тавсия қилди, дейилади хабарда.

Қўшма Штатлардаги шатдаун — бу АҚШ Конгресси давлат идоралари фаолиятини молиялаштириш бўйича келиша олмаганида юзага келадиган вазият. Давлат хизматчилари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқишади.

Буни Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пер ҳам тасдиқлаб, Қўшма Штатлар яна шатдаунга дуч келганини айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер