«Open byudjet»да овоз бериш бошланди
Фото: Муҳсин Умурзоқов/«Халқ сўзи»
«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, фуқаролар ўз ҳудудларини ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш учун лойиҳаларга овоз беришлари мумкин. Жараён 20 март соат 23:59 гача давом этади. Овоз бериш «Очиқ бюджет» портали, мобил илова ёки Telegram бот орқали амалга оширилади.
Таъкидлаш жоиз, фуқаролар томонидан овоз бериш бўйича махсус СМС кодни қабул қилиш учун ўртача икки дақиқа талаб этилмоқда. Шу сабабли овоз бериш учун махсус кодни Порталга киритиш вақти икки дақиқагача узайтирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг