Она тилим — сен руҳимнинг қанотисан
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани 68-сонли мактабда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан “Она тилим — сен руҳимнинг қанотисан” номли тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мактаб ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этди. Тадбирни очиб бериш аввалида мактаб директори Н. Джапбаров Ўзбек тилининг давлат тили мақомига кўтарилиши осон бўлмагани, йиллар силсиласидан омон ўтган тилимизни келажак авлодга бутунича етказиб бериш бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтди.

— Она тилимизнинг бизгача етиб келишида анча одамнинг ҳиссаси бор, — деди шу мактабнинг ММИБДЎ Нигора Ҳамзаева. — Тилимизни асраб-авайлаш учун барчамиз ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳозирги кунда ўзбек тилига бошқа тиллардаги сўзларни қўшиб гапириш ёки тилнинг софлигини фаол равишда бузиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Кўп тилни билиш яхши, лекин ўз тилини қурбон қилиш эвазига эмас.
Шунингдек, куй-қўшиқ, шеър ҳамда рақсга уланиб кетган кеча файзли ўтди. Ўқувчилар томонидан тақдим этилган тил ҳақидаги турли видеороликлар томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

Тадбир якунида фаол қатнашган ўқувчилар тақдирланиб, мактаб раҳбарияти томонидан тадбирни ташкиллаштиришдаги фаол ташаббуси ҳамда кўмаги учун она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Гулистон Жўраева, Дилафрўз Сайфутдинова, Дурдона Саимназарова, Дилфуза Мамаюнусова, Мунира Норқўзиева ҳамда Феруза Беккузиевага миннатдорлик билдирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг