Она тили ҳақида энг яхши иншо ёзган ўқувчи туман ҳокимлигининг совғаси - ноутбук билан тақдирланди

10:48 22 Октябр 2019 Маданият
4895 0

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан Чортоқ туманидаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди. Эътиборли жиҳати, ғолибларни тақирлашни туман ҳокимлиги зиммасига олди. Тумандаги 48-умумтаълим мактабига йиғилган иқтидорли ёшлар “Тарихимсан, тақдиримсан ва келажагимсан, она тилим!” мавзуида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

Якунда 53-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олаётган Дурдона Камолиддинованинг ижодий иши биринчи ўринга лойиқ топилди. Унга ҳокимликнинг бош соврини – ноутбук тантанали равишда топширилди. Танловнинг бошқа ғолиблари ҳам эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер