Она ўғлини пулламоқчи бўлди, аммо...

14:10 11 Февраль 2019 Жамият
1702 0

Иллюстратив фото

“Халқ сўзи ONLINE”. Темур Эшбоев/Навоий. Кармана туманида 30 ёшли аёл ўзининг 2,5 ёшдан ошган ўғлини сотаётганда қўлга олинди.

Асли Хатирчи туманининг Чечакота маҳалласида яшовчи мазкур аёл 2016 йил 26 июнда туғилган ўз ўғлини Кармана туманида шартли мижозга 8 миллион 800 минг сўмга сотаётган пайтда вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни пайтда ўз фарзандини пулламоқчи бўлган онага нисбатан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер