Омон Матжон таваллудига 80 йил тўлди

18:45 14 Февраль 2023 Жамият
1199 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун ХХ аср ўзбек шеъриятининг дарғаларидан бири – Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллудига 80 йил тўлди. Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида таваллуд топган шоирнинг «Карвон қўнғироғи», «Қуёш соати», «Ёнаётган дарахт», «Ярадор чақмоқ»,«Сени яхши кўраман», «Ўртамизда биргина олма», «Одамнинг сояси қуёшга тушди», «Қуш йўли», «Иймон ёғдуси», «Ардахива», «Ҳаққуш қичқириғи», «Гаплашадиган вақтлар», «Минг бир ёғду» каби асарлари миллий адабиётимизнинг ноёб дурдоналари қаторидан ўрин олган.

Шоир таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан у туғилиб ўсган Янгибозор туманида ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, адабиёт ихлосмандлари, шоирнинг фарзандлари иштирокида тадбир ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар Омон Матжоннинг шоир, давлат ва жамоат арбоби сифатида Ватан олдидаги улкан хизматларини эътироф этиб, адиб хотирасини соғинч билан эсга олдилар. Омон Матжон таваллуди санасига бағишланган адабий тадбирлар Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали ва бошқа таълим муассасаларида давом этди.

Шоирнинг «Қуёш соати» асарида шундай сатрлар бор: «Хоразмда тоғлар йўқ эмас, бор. Хоразм тоғлари воҳани тонгда қуёшдан тўсиб қўймаслик учун одамлар қиёфасида яшайдилар». Омон Матжоннинг ўзи ҳам Хоразмнинг ана шундай пурвиқор тоғларидан бири эди. Йиллар ўтган сайин бу тоғнинг нақадар улуғворлигини, бағридаги улкан маънавий хазинанинг кўламини теранроқ англаб етаётирмиз.

 

Одилбек ОДАМБОЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер