«Омикрон» штамми билан зарарланганда қандай илк белгилар намоён бўлиши маълум қилинди

20:07 28 Декабрь 2021 Дунё
2095 0

Иллюстратив фото

Овознинг бўғилиши «COVID-19»нинг янги «Омикрон» штаммининг дастлабкиси белгиси бўлиши мумкин. Бу фикрларни Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)даги энг йирик тиббий суғурта компанияси — ”Discovery Health" директори Райан Роач айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, бу аломат беморда инфекциянинг бошқа жиддийроқ белгилари пайдо бўлишидан олдин намоён бўлиши мумкин.

«Кўп ҳолларда овознинг хириллаши томоқ оғриғи билан бирга кузатилиши мумкин. «Омикрон» штаммида инфекциянинг бошқа белгилари қуруқ йўтал, бурун битиши ва белнинг пастки қисмида оғриқ каби намоён бўлади», дейди Роач.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер