«Омикрон» чекинмоқда: Шанхайда 12 миллион одам ўз уйидан чиқишга рухсат олди
Фото: Reuters
Хитойнинг Шанхай шаҳрида коронавирус тарқалиши сабабли киритилган карантин чекловлари қисман бекор қилинди.
Шу тариқа шаҳарнинг 25 миллион аҳолисининг ярми ниҳоят уйидан чиқиш имкониятига эга бўлди.
Агар яқин вақтгача ҳаётий аҳамиятга эга бўлмаган корхоналар фаолияти тақиқланган бўлса, энди улар яна ишлашига рухсат берилмоқда. Деҳқонлар учун ҳам ҳаёт нормал ҳолатга қайтди. Улар аввалгидек ошхоналарга янги озиқ-овқат етказиб беришда давом этадилар. Дўконлар ва супермаркетлар қайта очилди. Шундай қилиб, курьерлар қисқа танаффус қилишлари мумкин.
«Биз кунига 15 соатгача ишладик», дейди етказиб бериш хизмати ходими Гуо Фуцян.
Аммо шаҳарда озиқ-овқат етказиб беришда ҳали ҳам катта муаммолар мавжуд. Ҳукумат ҳатто аҳолига асосий озиқ-овқат ва гигиена воситаларини ўз ичига олган махсус тўпламларни беришга қарор қилди.
Расмийлар эса ҳамма эҳтиёт чораларини кўриши кераклигини — ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа бекор қилинмаганини эслатмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг