Омбудсманнинг халқаро мақомини “А”га кўтариш масалалари муҳокама қилинди

18:12 30 Январь 2024 Жамият
299 0

2024 йилнинг 30 январь куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) БМТ ТДнинг Европа ва Марказий Осиё учун Истанбул минтақавий маркази қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик масалалари бўйича вакиллари билан онлайн шаклда учрашди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таклифи билан ташкил этилган онлайн мулоқотда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг ўрни ва аҳамияти, конституциявий мақоми, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларни олдини олиш ва бу борада фуқаролик жамияти институти вакиллари, жамоатчилик билан ҳамкорлиги ҳақида сўз борди.

Виртуал мулоқотда Миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг глобал альянси томонидан Омбудсман статусининг қайта кўриб чиқилиши муносабати билан амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер