“Олтин Ҳумо” – эртага муносиблар тақдирланади!
Эртага, 28 декабрь куни соат 18:00 да “Киночилар уйи” кинотеатрида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти тақдирлаш маросими ўтказилади.
Тадбирда бир қатор ўзбек киноижодкорлари ва кино соҳаси вакиллари 17 та номинация бўйича мукофотланади. Қайсидир маънода ушбу тақдимот ўзбек кинематографиясида йил давомида юз берган воқеликлар ва амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамдир.
Эртага соат 18:00 дан совриндорларни тақдирлаш маросими бошланади. Барча тадбирлар “Киночилар уйи” кинотеатрида бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг