Олтиариқда Наврўз шукуҳи

17:25 15 Март 2022 Жамият
792 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида Наврўз умумхалқ байрами миллий урф-одат ва анъаналаримизга уйғун ҳолда кутиб олинмоқда.

Туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган «Азимобод» МФЙда “Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида ўтказилган тантана каттаю кичикка бирдек қувонч улашди.

Халқ сайлида халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват фазилатлари намоён этилиб, нуроний отахон ва онахонларга юксак эҳтиром кўрсатилди, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди, ҳудуд ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Иккинчи сектор – туман прокуратураси ташаббуси, ҳудуддаги фермерларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли 12 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди.

Наврўз шодиёналарига миллий халқ ўйинлари, фольклор жамоаларининг чиқиши, полвонлар беллашуви, дорбозларнинг дор ўйинлари, ҳарбий техникалар кўргазмаси, арқон тортиш, футбол, стол тенниси мусобақалари, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари янада файз бахш этди.

— Нуронийларимиз дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, бошланаётган деҳқончилик юмушларига қут-барака тиладилар, — дейди «Азимобод» МФЙ раиси Бахтиёр Элчиев. — Бундай байрам шукуҳлари маҳалламизнинг ҳар бир оиласига кириб бориб, одамларимизда яратувчанлик, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисларини мустаҳкамлайди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер