Олимпия ўйинлари томошабинларсиз ўтиши мумкин
Фото: EPA-EFE/KIMIMASA MAYAMA
Токиодаги 2020 йили ўтказиладиган ёзги олимпия ўйинлари томошабинларсиз ўтиши мумкин.
Манбанинг хабар қилишича, бундай қарорга келинганининг сабаби коронавирус тарқалиш хавфининг кучайганидир. Шунинг учун барча ўйинлар фақат телевизион трансляциялар орқали узатилиши мумкин.
Айни дамда Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ), шунингдек, бир қатор миллий спорт федерациялари раҳбарлари Олимпиадани томошабинларсиз ўтказишни муҳокама қилишяпти.
Эслатиб ўтамиз, Токио олимпиадаси 24 июлдан 9 августгача ўтказилади. Япония мусобақани ташкил қилиш учун 12 миллиард доллар сарфлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг