Олимлар: “Коронавирус ҳавода 14 дақиқагача қолиши мумкин“
Америкалик олимлар коронавирусга чалинган одам гапирганда унинг оғзидан чиққан ва коронавирус сақлаган томчи зарралари ҳавода 14 дақиқагача қолиши мумкинлигини аниқлашди.
Тадқиқотда кўнгиллилардан у ёки бу жумлаларни айтиш сўралган ва бу вақтда махсус лазерлар билан улар оғзидан чиққан микро томчилар ҳавода қанча узоқ қолиши ўлчанган.
Аниқланишича, баланд товуш билан бир дақиқа давомида гапирганда бундай томчилардан камида минг дона ҳосил бўлиб, улар ҳавода ўртача 8 дақиқа, баъзи ҳолатларда эса 14 дақиқагача сақланиб қолар экан.
Таъкидлаш жоиз, тадқиқотда ҳаво ҳаракати, ҳарорат ўзгариши ва бошқа омиллар ҳисобга олинмаган.
Шундай экан, вируснинг ҳавода бир неча дақиқага қолиши мумкинлигининг ўзи ҳимоя ниқобларини тақиб юриш кераклигига етарлича асос бўла олади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг