Олимлар ҳаводаги коронавирусни 90 фоиздан кўпроқ йўқ қила оладиган қурилма яратишди

17:11 21 Декабрь 2020 Дунё
943 0

Франциялик олимлар ҳавони “SARS-CoV-2” коронавирусидан 90 фоиздан юқори тозалашга имкон берувчи қурилма яратишди. 

“Le Parisien” газетаси хабарига кўра, махсус мослама бўйинга тақиб юрса бўладиган медальон шаклида тайёрланган.

Қурилма яратувчиси “Moskitofree” компанияси бўлиб, олимларнинг таъкидлашича, ушбу қурилмада мини-озонатор ҳамда номи ошкор этилмаган махсус минерал мавжуд.

Маълумот ўрнида, аввалроқ “Moskitofree” компанияси одамларни безгак тарқатувчи чивинлар чақишидан ҳимоя қилишга имкон берадиган қурилма ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер