Ўктам Тўраев Термиз шаҳар ҳокими этиб тайинланди
Тайинловга қадар Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У 2017 йилда Бойсун тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилдан 2021 йилга қадар Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг