Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ҳамраев Ойбек Нематович Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ойбек Ҳамраев 1984 йилда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг