Оилавий қадриятлар – бебаҳо мерос

15:22 16 Май 2022 Жамият
1322 0

Фото: Халқ сўзи

Хоразм вилоят мусиқали драма театрида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. «Фаровон оила сари» шиори остида ўтказилган ушбу танловда барча шаҳар ва туманлардан эл ичра ҳар томонлама энг ибратли деб топилган оилалар иштирок этди.

Белгиланган шартлар бўйича билим ва маҳоратини, ҳаётий тажриба ва салоҳиятини намойиш этган иштирокчилар орасидан ғолибларни аниқлаш ҳакамлар ҳайъати учун осон кечмади. Шундай қилиб, 1-даражали диплом билан Хива туманидан Худойбергановлар оиласи, 2-даражали диплом билан Гурлан туманидан Бозорбоевлар оиласи ва 3-даражали диплом билан Янгиариқ туманидан Қурбоновлар оиласи тақдирланди.

— Ушбу кўрик-танлов 2022-2026 йилларда мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган Миллий дастур ижроси доирасида ташкил қилинди, — дейди Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари - вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурбонбоева. — Мақсад умуминсоний, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, «Соғлом оила – соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишда жамиятимиздаги ибратли оилаларнинг иштирокини фаоллаштиришга қаратилган. Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини янада ошириш, ёш авлодни Ватанга садоқат, халқимизнинг кўп асрлик қадриятларига ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашда бундай тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер