Оҳангаронда ЙҲХБ инспекторлари ва ҳайдовчи ўртасидаги вазият ҳамда ҳайдовчининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

10:58 07 Июнь 2022 Жамият
390 0

Оҳангарон туманида ЙҲХБ инспекторлари ва ҳайдовчи ўртасидаги вазият ҳамда ҳайдовчининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳолатга аниқлик киритиш учун ЙҲХБ ходимларига бириктирилган “Body camera”да акс эттирилган видеотасвирлар олинган.

ЙҲХБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Мазкур ҳолат ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилади ва натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер