Ўғирланган узуклар эгасига қайтарилди
2023 йил 29 июль куни Чортоқ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс яшаш ҳовлисига девор ошиб кириб, ётоқхонасининг дераза токчасида турган умумий нархи 1.550.000 сўмлик 2 дона тилла узукларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Чортоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг