Ободда эсаётган ободлик насимлари

12:20 08 Август 2024 Жамият
285 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ«Халқ сўзи». Чироқчи туманининг Обод маҳалласида Нуронийлар ва маънавият маскани фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла аҳли ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидлангандек, Обод маҳалласи туман марказига ёндош ҳудудда жойлашган. Сўнгги йилларда маҳаллада зарур инфратузилма тизимлари янада яхшиланди. Янги ижтимоий соҳа объектлари, хизмат кўрсатиш тармоқлари барпо этилди. Маҳалла марказида энг замонавий андозалар асосида Нуронийлар ва маънавият масканининг қурилиб фойдаланишга топширилди.

— Бу маскан маҳалладаги нуронийлар ва ёшларни бир жойга жамлайдиган тарбия ўчоғига айланади, — дейди туман «Нуроний» жамғармаси раиси Ҳасан Раҳматов. — Бундай масканларнинг кўпайиши маҳаллаларда маънавий-маърифий тарғибот ишларини сифатли ташкил этиш, ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига эришишда жуда катта аҳамиятга эга.

Маскан кутубхона, соғломлаштириш зали, шахмат-шашка клуби ва яна бир қатор қулайликларга эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер