Нью-Йоркда кучли портлаш содир бўлди
Фото: Reuters
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Рузвельт оролида портлаш юз берди. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.
Портлаш тўлқинининг таъсири шу қадар кучли бўлганки, маҳаллий аҳоли зилзила бошланди дея саросима тушган.
Манбага кўра, портлашга электр трансформаторидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Воқеа жойига ўт ўчириш машиналари ва тез ёрдам машиналари етиб келган.
Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг