NYT: Эрон АҚШдан келажакда ҳужум қилмаслик бўйича кафолат талаб қилди
Эрон вақтинчалик ўт очишни тўхтатишдан эмас, балки тўлақонли тинчлик шартномаси ва келгусида АҚШ ҳамда Исроил томонидан ҳужумлар қайта тикланмаслиги бўйича кафолатлар олишдан манфаатдор. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Даъво қилинишича, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ушбу талабларни АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан суҳбатда баён қилган.
Исми ошкор этилмаган Эрон расмийларининг сўзларига кўра, Теҳрон, шунингдек, муайян иқтисодий санкцияларнинг бекор қилинишига эришмоқчи. Операция бошланишидан олдин ўтказилган музокаралар давомида Америка томони чекловларни юмшатиш фақатгина Ислом Республикаси ядровий дастур бўйича талабларни бажарган тақдирдагина мумкинлигини билдирган.
Бундан олдин АҚШ Президенти Эроннинг энергетика инфратузилмасига берилаётган зарбаларни тўхтатиш бўйича топшириқ берганини маълум қилиб, сўнгги икки кун ичида Вашингтон ва Теҳрон самарали музокаралар ўтказганини ва улар ҳафта давомида давом эттирилишини таъкидлаган эди.
Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан бевосита музокаралар олиб борилганини рад этди, бироқ воситачилар орқали низони мулоқот йўли билан ҳал этиш истаги акс этган мактублар олинганини тасдиқлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг