Нурсултон Назарбоев бир қатор конституциявий ваколатлардан маҳрум қилинди

17:17 07 Февраль 2022 Дунё
921 0

Фото: Sputnik

Қозоғистоннинг биринчи президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев бир қатор конституциявий ваколатлардан маҳрум қилинди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан бугун имзоланган «Қозоғистон Республикасининг айрим конституциявий қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг Конституциявий қонунига кўра, эндиликда Элбоши Хавфсизлик Кенгаши, шунингдек, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг умрбод раҳбари бўлмаслиги қонунчилик даражасида мустаҳкамланган. Ҳозир бу лавозимларни Тоқаевнинг ўзи эгаллаб турибди.

Бундан ташқари, ички ва ташқи сиёсат масалаларини Назарбоев билан мувофиқлаштириш энди талаб қилинмайди. Шу билан бирга, биринчи президент мамлакат парламенти олдида нутқ сўзлаши, шунингдек, Конституциявий кенгаш аъзоси ва фахрий сенатор бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер