Нурафшон шаҳрида 1000 та қуш уяси ўрнатиш акцияси бошланди
Отабек ИСРОИЛОВ/«Халқ сўзи». Нурафшон шаҳрида Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоялаш куни муносабати билан экологик акция бошланди. Тадбир доирасида шаҳар бўйлаб 1000 та қуш уяси ўрнатилиши режалаштирилган.

— Мақсадимиз Нурафшон шаҳрида қушлар ва инсонлар учун қулай экологик муҳит, барқарор экотизим яратишдир, — деди Нурафшон шаҳри ҳокими Илҳом Қиличхонов.

Экомутахассислар томонидан амалий кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг волонтёр ёшлар, экофаоллар шаҳар бўйлаб қуш уяларини ўрнатиш ишларига киришди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг