Нукусда ота ўғлини болта билан чопиб ўлдирмоқчи бўлди

18:52 17 Апрель 2020 Жамият
1194 0

foto by: Google

Нукусда ота ухлаб қолган ўғлини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура “Халқ сўзи”га хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 апрель куни соат 18:30 ларда Нукус тумани Бердақ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган А.К. (ишсиз) маст ҳолда 1952 йилда туғилган отаси Ж.К. билан ўзаро жанжаллашиб, уни ҳақорат қилиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ота юзага келган келишмовчилик сабабли ўғлининг ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, хўжалик болтаси билан ўғлининг чап томон бош ва юз қисмига уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Ж.К.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (у ушланган).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер