Нукусда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақалар бошланди

17:54 12 Сентябр 2023 Жамият
455 0

Фото: “Халқ сўзи”

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол, мини футбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича факультетлар кесимида мусобақаларга старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ёшларни, хусусан институт талабаларини спорт тадбирларига кенг миқёсда жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил этиш белгиланган.

— Институтимизда мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилди, — дейди Нукус давлат педагогика институти спорт клуби раисининг ўринбосари Атабай Ережепов. – Жисмоний маданият факультетининг тажрибали ўқитувчиларидан иборат ташкилий қўмита ҳамда ҳакамлар ҳайъати аъзолари мусобақаларни юқори даражада ўтказиш учун бор имкониятларини сафарбар этишмоқда. Талабаларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, институтдаги спорт секциялари ҳамда тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган мусобақаларда ёшлар фаол иштирок этмоқда.

Мусобақалар талаба-қизлар ўртасида волейбол, эркаклар ўртасида мини футбол, шунингдек, эркаклар ва қизлар ўртасида стол тенниси спорт турларидан ўтказилмоқда.

Ғайрат Отажонов, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер